02.12.21

“IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti” акциядорлик жамияти акциядорларига ХАБАРНОМА

Илова №1

 

“IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti” акциядорлик жамияти
акциядорларига
ХАБАРНОМА

2021 йил 29 ноябрь кунги «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» Акциядорлик жамиятининг Кенгаш йиғилиши баённомасига асосан, жамият Уставида белгиланган эълон қилинган акциялари доирасида қўшимча акцияларни муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жамият низоми ва Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 35-36-моддалари талабларига асосан жамиятнинг эълон қилинган акцияларини номинал қийматида сотиб олиш юзасидан, жамият акциядорларининг имтиёзли ҳуқуқи мавжудлигини маълум қилади.
Жамият акциядорларининг имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш ҳқуқига эга акциядорлар рўйҳати 2021 йил 1 декабр ҳолатига тузилган акциядорлар реестри асосида амалга оширилади.

Ҳурматли акциядорлар жамият устав капиталини ошириш мақсадида эгалигингиздаги акция улушингизни сақлаб қолиш учун, 4 000 000 (тўрт миллион) дона чиқарилувдаги акциялар доирасида, номинал қийматида 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган оддий акцияларни сотиб олишингиз мумкинлигини хабардор қиламиз.
Мазкур имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун ичида амал қилади. Ушбу муддат ичида ўз улушларингизни сақлаб қолиш мақсадида қўшимча акциялар сотиб олиш бўйича жамиятга ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Жамият акцияларини олиш юзасидан имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг, жамият томонидан сони чекланмаган инвесторлар ўртасида акцияларнинг жойлаштирилиши амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар билан танишиш учун Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Темур шох кўчаси 44-а уй манзилида жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносида, хафтанинг иш кунлари соат 900 дан 1800 гача бўлган вақтлар давомида мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: 78-298-12-35. жамият сайтида: www.imkonfinans.uz
e-mail: info@imkonfinans.uz  

 

Жамият Кенгаши 02.12.2021й.