Жамият ҳақида

«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» маъсулияти чекланган жамияти 09.09.2011 йил куни Андижон шаҳар хокимлиги ҳузуридаги тадбиркорларлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан № 16255 сонли тартиб рақами билан рўйхатга олинган ва тегишли гувохнома берилган.

Ўзбекистон Республикаси “Микрокредит ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга ҳамда ўзбекситон Республикаси Марказий Банки бошқарувининг 16.05.2015 йил кунги №12 А/3сонли қарорига асосан, Марказий Банк томонидан 16.05.2015 йил куни берилган № 40 сонли лицензияга мувофиқ ўз фаолиятини бошлаган.

2020 йил сентябр ойида «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» МЧЖ Кенгаши карорига мувофик «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорли жамиятига айлантирилган.