02.07.21

«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказишини маълум қилади!

Андижон ш., А.Темур шоҳ кўчаси, 44-а уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@imkonfinans.uz, веб-сайт: www.imkonfinans.uz) «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти 2021 йил 26 июль куни соат 14:00 да А.Темур шоҳ кўчаси, 44-а уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13:00 да бошланади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилиш учун Акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2021 йил 02 июль. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган Акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2021 йил 20 июль. КУН ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН МАСАЛАЛАР: 1. Жамиятнинг 2021 йил 1-чи ярим йиллик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудитор хулосасини эшитиш ва жамиятнинг 2021 йил 1-чи ярим йиллик якуни бўйича молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш. 2. Жамиятнинг 2021 йил 1-чи ярим йиллик фойдасининг тақсимлаш тўғрисида. 3. 2021 йил 1-чи ярим йиллик фаолияти якуни бўйича жамият акцияларига дивиденд тўлаш. 4. Жамият томонидан йирик битимлар тузиш бўйича. 5. Жамият Уставига ўзгартиришлар киритиш. 6. «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти “Акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги низомига ўзгартиришлар киритиш. 7. «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Акциядор - юридик шахс акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишни бошқа шахсга ишониш ҳуқуқига эга. Бунда акциядор вакили рўйхатдан ўтиш вақтида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиши шарт. Акциядор - жисмоний шахс паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга, унинг вакили эса нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлиши шарт. «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган ахборот материллар билан жамиятнинг маъмурий биносида танишиш мумкин. Телефон номер (78) 298-12-35. Жамият Кенгаши