26.07.23

ХАБАРНОМА

“IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti”
акциядорлик жамияти акциядорларига
ХАБАРНОМА

«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши 4 000 000 (тўрт миллион) дона, ҳар бирининг номинал қийматида 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган оддий акцияларнинг қўшимча чиқарилуви Узбекистан Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 июл куни №В0341-3 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини хабардор қилади.
Жамият устави ва Узбекистан Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 35-36-моддалар талабларига асосан жамиятнинг эълон қилинган акцияларини номинал қийматида сотиб олиш юзасидан, жамият акцйядорларининг имтиёзли ҳуқуқи мавжудлигини маълум қилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги, яъни 2023 йил 27 июн кунги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида амалга оширилади.
Ҳурматли акциядорлар жамият устав капиталини ошириш мақсадида эгалигингиздаги акция улушингизни сақлаб қолиш учун, 4 000 000 (тўрт миллион) дона чиқарилувдаги акциялар доирасида, номинал қийматида 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган оддий акцияларни сотиб олишингиз мумкинлигини хабардор қиламиз.
Мазкур имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун ичида амал қилади. Ушбу муддат ичида ўз улушларингизни сақлаб қолиш мақсадида қўшимча акциялар сотиб олиш бўйича жамиятга ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Жамият акцияларини олиш юзасидан имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг, жамият томонидан сони чекланмаган инвесторлар ўртасида акцияларнинг жойлаштирилиши амалга оширилади.
Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар билан Корпоратив ахборот ягона портали (www.openinfo.uz) ва жамият расмий корпоратив веб-сайти (www.imkonfmans.uz) орқали танишишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар билан танишиш учун Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Темур шох кўчаси 44-а уй манзилида жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносида, хафтанинг иш кунлари соат 900 дан 1800 гача бўлган вақтлар давомида мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон рақами: 78-298-12-35, e-mail: info@imkonfmans.uz


Жамият Кенгаши
26.07.2023 йил