28.12.22

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши

«IMKON FINANS mikromoliya tashkiloti» АЖ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Андижон ш., А.Темур шоҳ кўчаси, 44-а уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@imkonfinans.uz, веб-сайт: www.imkonfinans.uz) «IMKON FINANS mikromoliya tashkiloti» акциядорлик жамияти 2023 йил 27 январ куни соат 14:00 да А.Темур шоҳ кўчаси, 44-а уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида 2022 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13:00 да бошланади.
Акциядорларнинг йиллик умумий ҳисобот йиғилиши ўтказилишини маълум қилиш учун Акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 28 декабр.
Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга бўлган Акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2023 йил 23 январ.

КУН ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН МАСАЛАЛАР:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш
  2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш
  3. Жамият Бошқарувининг 2022 йил жамият фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш
  4. Жамият Кенгашининг 2022 йил фаолияти бўйича ҳисоботини тинглаш
  5. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти якунлари бўйича ташқи аудитор хулосасини эшитиш ва жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш.
  6. 2022 йил фаолияти якуни бўйича жамият фойдасини тақсимлаш
  7. 2022 йил фаолияти якуни бўйича жамият акцияларига дивиденд тўлаш
  8. 2023 йил давомида акцияларга оралиқ дивиденд тўловларини тўлаш
  9. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш
  10. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил учун харажатлар сметасини тасдиқлаш ва 2023 йил учун харажатлар сметасини белгилаш

Акциядор - юридик шахс акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этишни бошқа шахсга ишониш ҳуқуқига эга. Бунда акциядор вакили рўйхатдан ўтиш чоғида тегишли тартибда расмийлаштирилган, унинг рахбарнинг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган ишончномани тақдим этиши шарт.
Акциядор - жисмоний шахс паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга, унинг вакили эса нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлиши шарт.

«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган ахборот материллар билан жамиятнинг маъмурий биносида танишиш мумкин. Телефон номер (78) 298-12-35.

                                                                                              
Жамият Кенгаши